Uncategorized

Абу-Дабида ҳақиқий «Кальмар ўйини» ташкил этилади

Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган Корея маданият маркази 15 иштирокчидан иборат иккита жамоа учун Netflix томонидан ишланган “Squid Game” яъни “Кальмар ўйини” деб номланган сериал асосида саргузашт ўйин ташкил қилмоқда.

Ўйинда 30 киши иштирок этади ва шу ҳафта Абу-Дабида ўтказилади. Қатнашувчилар ўйин давомида Netflixда машҳур “Red light ва Green Light” каби мураккаб шартларни бошдан кечиришлари мумкин. Тадбир 12 октябрь куни Абу -Даби марказнинг  офисида икки сессияда ўтказилиши режалаштирилган.

“Кальмар ўйини” сериали хақида.

«Squid Game» яъни “Кальмар ўйини” сериалининг премьераси 17 сентябрда Netflix да бўлиб ўтди. Шоу корейс тилида драматик бўлиб, оғир иқтисодий қийинчиликларга дуч келган умидсиз одамлар ҳақида. 456 ўйинчи 38 миллион долларлик жекпот совринини қўлга киритиш умидида хавфли, саргузаштларга бой, инсон ҳис-туйғуларини жумбушга келтирадиган кореялик болалар ўйинларидан танланган шартлар асосида ташкил этилган ўйинда иштирок этади.

Хабарларга кўра, Абу-Дабидаги “Кальмар ўйини”да сериалда фойдаланалган олтита шартдан тўрттаси шоу ўйинига киритилиши айтилган. Буларга » Red light, Green Light» ва «Dalgona Candy» топшириқлари киради.

Ҳар бир ғолибга 38 миллион доллар ўрнига мослаштирилган яшил спорт костюмини бериш кутилмоқда. Афсуски, мукофот пули йўқ.

Ўйинлар икки соатлик турнир тарзида ўтказилиши кутилмоқда. Мусобақадан четлатилган ўйинчи шоу мусобақани четдан кузатиши мумкин.

БААда ташкил этиладиган “Кальмар ўйини»га қўшилишга ариза бериш учун қатнашувчилар Netflix шоуси ҳақидаги асосий билимларини текширадиган учта саволни ўз ичига олган аризани тўлдиришлари керак.

/media/in_content_images/photo_2021-10-13_16-42-26.jpg_image

Бирлашган Араб Амирликлари Корея маданий маркази директори Нам Чан Ву маҳаллий Khaleej Times нашрига берган интервьюсида, иштирокчилар шоу логотипи туширилган футболкаларда, тадбир ходимларига эса пушти доира, учбурчак ва тўртбурчаклар костюмлар берилишини айтди.

«Худди 2010 йилларда K-Pop You Tube орқали дунё бўйлаб машҳурликка эришганидек, менимча, Netflix каби платформалар корейс миллий ўйинлари ва шу каби контентларни бутун дунё бўйлаб тарқатиш учун канал бўларди», деди Нам Insider нашрига берган интервьюсида.

«Кальмар ўйини” сериалида ўйналадиган ўйинлар Кореядаги болалар орасида машҳур ва кореялик катталарга носталгия болалик хотираларини эслатади. Аммо шунга ўхшаш анъанавий ўйинларни БААдаги болалар ҳам ўйнайди», деди Нам. «Умид қиламанки,»Кальмар ўйини»нинг жаҳон миқёсида машҳурлиги Корея маданиятининг бошқа жиҳатларини, масалан, Хангеул, Таэквондо, шунингдек, К-драма ва фильмларни тарқатиш учун имконият бўлади».

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan