Uncategorized

Ижод мактабларига ўқувчилар нечанчи синфдан қабул қилинади?

?Қабул кунлари: жорий йилнинг 5-25 июнь кунлари онлайн шаклда амалга оширилади.

?Ижодий имтиҳонлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Тест синовлари Давлат тест маркази билан ҳамкорликда ташкил этилади.

?Саралаш имтиҳонларининг битта босқичида иштирок етмаган номзод кейинги босқичга қўйилмайди ва имтиҳонлардан четлатилади.

?Саралаш имтиҳонлари ва унинг босқичларида синовлар ҚАЙТА ЎТКАЗИЛМАЙДИ

?Ижод мактабларининг 2021-2022 ўқув йили учун ўқувчилар 7- ва 8-синфларга қабул қилинади.

?Ўтган йили пандемия бўлганлиги сабабли, бу йил 8-синфга ҳам қабул бўлади.

Саралаш имтиҳонлари:

➖биринчи босқич – 1-10 июль кунлари;

➖иккинчи босқич – 15-20 июль кунлари павильонларда ташкил этилиши режалаштирилган.

АОКАда Дилфуза Собирова иштирокида ўтказилган брифингдан

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan