Uncategorized

Ички борзорда ип-калава учун «асоссиз ажиотаж» кузатилмоқда

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг хабарига кўра, 2021 йил сентабрь ойидан бўён пахта ва калава ип нархларининг жаҳон бозорларида кескин ўсиши ва Ўзбекистон ип-калавасига хорижий ҳамкорларнинг (биринчи навбатда Туркиядан) талаби ортиши натижасида ички бозорда ип-калава учун «асоссиз ажиотаж» кузатилмоқда.

Ўтказилган муҳокамалар ва ички бозор таҳлили асосида, ипга бўлган талаб ва таклиф ҳажмларини барқарорлаштириш мақсадида қуйидаги чоралар амалга оширилмоқда:

ҳафтасига бир марта пахта толаси ва ип-калава ишлаб чиқариш ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш (етказиб берувчилар кесимида таклифлар алоҳида берилади);

пахта толаси нархларининг спекулятив ўсишини чеклаш механизмини жорий этиш (дунёнинг етакчи хом ашё биржалари билан ўхшашлигига кўра) мақсадида унинг бошланғич нархини Нью-Йорк котировкалари (ёки нархлар тушиб кетганда пахта хом ашёси таннархи асосида) даражасида белгилаш ва унинг энг юқори нархини «Cotlook»нинг «А» индексида чеклаш;

пахта толаси, синтетик ва сунъий толалар, шунингдек ип-калава импорти ҳажмини кенгайтириш;

ип-калава истеъмолчиларини айланма маблағ билан таъминлаш амалиётини кенгайтириш, пахтадан тайёр маҳсулотгача бўлган қўшилган қиймат занжири бўйича ҚҚСни қайтариш механизмларини мукамаллаштириш ва тўлашни кечиктириш ҳамда ички бозорга сотиладиган калава ип ҳажмларидан даромадни фойда солиғидан озод қилиш бўйича таклифлар киритиш.

Ички бозорда ип-калава ҳажми барқарорлашмаган ҳолда, 2021-йил ноябрь ойида ип калава экспортига вақтинчалик қўшимча тўлов амалиёти жорий этилади (корхоналар ва ассортиментлар кесимида).

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan