Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди.
Фуқаро М.А. “Z.” МЧЖ таъсисчиси А.нинг ишончига кириб, унга суд ҳукми билан енгил жазо тайинланишида ёрдам берганлигини ва ҳозирда ўтаб келаётган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини бекор қилиб бера олишини ҳамда судланганлик ҳолатини олиб ташлашда ёрдам беришини айтиб, эвазига 4 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.