Uncategorized

Путин ва Байденнинг навбатдаги учрашуви қачон бўлиши маълум қилинди

Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Жо Байден билан 2022 йил бошида учрашиши мумкин. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, «Коммерсант» хабар берди.

Газетанинг аниқлик киритишича, 2021 йил охирига қадар давлат раҳбарлари видеоконференция форматида мулоқот ўтказиши мумкин. Юзма-юз учрашув эса 2022 йил бошида бўлиб ўтади. «масалалар ҳали тўлиқ келишиб олинмаган. Шу боис Кремль ҳам, Оқ уй ҳам тафсилотларни ошкор қилишга шошилмаяпти», дейилади хабарда.

Тахминларга кўра, Путин ва Байден июнь ойида Женевада бўлиб ўтган саммитда сиёсатчилар эришган келишувларнинг бажарилишига оид масалаларни муҳокама қилишни режалаштирган.

Аввалроқ Байден Путинга берган ваъдасини бажарганини маълум қилганди. Шунингдек, Путин ва Байденнинг навбатдаги учрашуви қаерда бўлиши айтилганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan