Uncategorized

Қора чой ва кўк чой бир дарахтдан олинадими?

Қора чой ҳам, кўк чой ҳам битта дарахтдан олинади. Улар ўртасидаги фарқ қуритиш жараёнлари билан боғлиқ.

  • Чой ўзида сақловчи теин моддаси туфайли кишига тетиклик, қувват бағишлайди. Унинг таъсири қаҳвадаги кофеин сингари бўлиб, фарқи – қаҳва тез таъсир кўрсатади, аммо у берган тетиклик ҳам тез тарқалади. Чойдаги теин моддаси эса секинлик билан таъсир кўрсатса-да, самараси узоққа чўзилади.
  • Кўк чой ҳам тетиклаштирувчи, ҳам тинчлантирувчи таъсирга эга. Уни 2 дақиқа давомида тиндирганда тетиклаштирувчи, 5 дақиқа давомида тиндирганда тинчлантирувчи таъсир кўрсатади.
  • Чойни 5 дақиқадан кўп дамламаган маъқул, бунда унинг фойдали хусусиятлари йўқолади.
  • Кўк чойда сақланувчи галлат эпигаллокатехин моддаси юрак-қон томир касалликлари, саратоннинг айрим (ўпка, тухумдон, сут бези, простата бези, ошқозон) турларидан профилактика қилади.
  • Кўк чой узоқ умр кўришга ёрдам берувчи эликсир сифатида қадрланади. Япон олимлари тадқиқотларига кўра, кунига 5 пиёла кўк чой ичиш эрта ўлим эҳтимолини эркакларда 12 фоизга, аёлларга 23 фоизга қисқартириши мумкин.
  • Кўк чой таркибидаги антиоксидантлар қариш жараёнини секинлаштиради, моддалар алмашинувини яхшилайди.
  • Енгил дамаланган кўк жой иссиқ об-ҳавода чанқоқни қондиришга ёрдам беради.
  • Қора чой қон босими паст бўлган (гипотония)ларга тавсия этилади.
  • Қора чой организмда холестерин миқдорини нормаллаштиради, инсультдан профилактика қилади.
  • Ёғларнинг яхши сўрилишига таъсир кўрсатгани боис қора чой жигарда ва қон томирларида ёғ тиқинларининг жамланмаслигига ёрдам беради.
  • Шунингдек, қора чой қон томирлари тонусини яхшилайди.
  • Қора чойни оч қоринга ичиш тавсия этилмайди. 5 соатдан ортиқ вақт туриб қолган шамани ишлатиш, битта шамадан уч мартадан кўп фойдаланиш зарарлидир.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan