Uncategorized

ҲУҚУҚИНГИЗНИ ҲИМОЯ ҚИЛИНГ!

Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.

                                                                                                                                                                                                      Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 37-модда

Адолатли меҳнат шароитларида ишлаш-биринчи навбатда меҳнат шартномаси асосида ўз фаолиятини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштириш ва меҳнат муҳофазаси ҳуқуқига эга бўлишдир. Бунда ишчи-ходимларнинг барча ҳуқуқлари қонун билан кафолатланади.

Аммо шундай ҳолатлар мавжудки, унда ишчи-ходимларнинг ҳуқуқлари иккинчи даражали масалага айланади. “Конверт” усулида ҳақ олиш ўз ҳуқуқларини чегаралаш демакдир. Чунки, бунда ходимнинг исми-шарифи ҳеч қандай ҳужжатларда қайд этилмайди. Меҳнат муҳофазаси таъминланмайди.

2021 йилнинг ўтган даври мобайнида Сурхондарё вилояти давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 1024 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилди. Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхонарларида 179 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 273 нафар, қурилиш корхоналарида 236 нафар ҳамда  қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи 336 нафар фуқаролар қонуний тарзда иш бошладилар.

Энг муҳими, белгиланган тартиб қоидаларга мувофиқ, расман ишга жойлашган воҳадошларимиз эндиликда пенсия ёшига етганда зарур бўладиган меҳнат стажига эга бўладилар. Шунингдек уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояланади. Зеро, ҳар бир фуқаро адолатли меҳнат шароитларида ишлаш, қонуний тартибда фаолият юритиб эртанги истиқболли келажаги учун пойдевор қўйишга ҳақлидир.

 

Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan