Uncategorized

Қорақалпоқ давлат университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 25 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган ассистент ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қораўзак туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Қорақалпоқ давлат университети ассистенти Р.Н. фуқаро Н.ни ушбу университетнинг Архитектура факультетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 25 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan