Kun: 17.01.2023

ЎЗБЕКИСТОН

2 нафар суд раисининг иш жойи ўзгарди

Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг йиғилишида айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлашга оид масала ҳам кўриб чиқилди. Очиқ танлов ва муқобиллик асосида ўтган жараён якунида икки нафар туманлараро суд раисининг иш жойи ўзгарди. Судьялар олий кенгаши қарори билан:…

TA'LIM

Талабаларга харид қилинган чипталари бепул алмаштирилиб берилади ва 50 фоизли чегирма сотуви муддати ҳам узайтирилади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг қишки таътилнинг узайтирилгани муносабати билан янги баёноти эълон қилинди. Унда айтилишича, олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ўқув жараёнини ташкил қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларга…

ДУНЁ

Биз Учинчи жаҳон урушидан узоқдамиз — Рамзан Қодиров

Чеченистон раҳбари Ғарб Украинани яроқсиз ва эски жиҳозлар билан тўлдираётганини иддао қилди. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров экспертларнинг Украинадаги “махсус ҳарбий амалиёт”га Учинчи жаҳон уруши мақомини бериш ҳақидаги баёнотларини номақбул деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у ўзининг Телеграм каналида ёзди. «Мен Россиянинг…

Республика ишчи гуруҳининг Сардоба туманидаги фаолияти қандай натижалар берди?

Республика ишчи гуруҳининг Сирдарё вилояти Сардоба туманида олиб борган ўн кунлик фаолияти ўз ниҳоясига етди. Гуруҳ фаолияти аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни маҳаллалар кесимида “хонадонбай”  ўрганишга, аниқланган муаммоларнинг ечимини ўз жойида топишга қаратилди. Ҳудуддаги 15 та маҳаллада 9 мингдан зиёд хонадондаги…

ДУНЁ

Хитой аҳолисининг сони кескин камайиб кетди

Хитой аҳолисининг сони 1961 йилдан бери биринчи марта тушиб кетди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди. Қайд этилишича, Хитой аҳолисининг сони 2022 йилда 850 минг нафарга қисқарган. Бу тарихий бурилиш бўлиб, мамлакатнинг иқтисодиётига катта таъсир кўрсатади. Шунингдек, ўтган йили Хитойда…

ЎЗБЕКИСТОН

Мудофаа вазирлиги Тошкентда фуқаролар учун иситиш пунктларини ташкил қилди

Ҳавонинг кескин совиши ва энергия ресурсларининг етишмовчилиги кузатилаётган вазиятда Мудофаа вазирлиги Тошкентнинг 11 та туманидаги 19 та ҳудудда иситиш пунктлари фаолиятини йўлга қўйди. Ҳавонинг кескин совиши ва энергия ресурсларининг етишмовчилиги кузатилаётган вазиятда Мудофаа вазирлиги Тошкентнинг 11 та туманидаги 19 та…

ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистон – Сингапур: Кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги уфқлари

Бугун, 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида олий даражадаги тадбирлар – ушбу мамлакат Президенти Ҳалима Яқуб ва Бош вазири Ли Сянь Лун билан музокаралар бўлиб ўтди. Ўзбекистон-Сингапур саммитидан аввал Сингапур Президентининг “Истана” саройида давлатимиз…

ЎЗБЕКИСТОН

Эртадан бошлаб Халқ банкининг барча банкоматлари фаолияти вақтинча тўхтатилади

Эртадан бошлаб Халқ банкининг барча банкоматлари фаолияти вақтинча тўхтатилади. Жорий йиллнинг 18 январь кунидан бошлаб техник профилактика текшируви муносабати билан Халқ банкининг барча банкоматлари фаолияти бисқичма-босқич тўхтатилади. Бу ҳақда банкнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали маълум қилинди. Шунингдек, қўшимча қилинишича,…

ЎЗБЕКИСТОН

Тошкент вилоятида эр-хотин ис газидан вафот этди

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида эр-хотин ис газидан вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ‘га маълум қилди. Жорий йилнинг 12 январь куни Чирчиқ шаҳар, “Маърифат” маҳалласидаги дала ҳовлида яшаган 1953 йилда туғилган А.Ш. ва турмуш ўртоғи Х.Ш….

ДУНЁ

Қозоғистонда «Цефтриаксон»дан 18 киши вафот этгани айтилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу бўйича маълумот берди. Ижтимоий тармоқларда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 18 киши «Цефтриаксон» антибиотики инъекциясини қабул қилганидан кейин вафот этгани ва ушбу препарат дорихоналардан ёппасига мусодара қилинишни бошлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу маълумотларни…