ДУНЁ

Биз Учинчи жаҳон урушидан узоқдамиз — Рамзан Қодиров

Чеченистон раҳбари Ғарб Украинани яроқсиз ва эски жиҳозлар билан тўлдираётганини иддао қилди.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров экспертларнинг Украинадаги “махсус ҳарбий амалиёт”га Учинчи жаҳон уруши мақомини бериш ҳақидаги баёнотларини номақбул деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у ўзининг Телеграм каналида ёзди.

«Мен Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операциясига жаҳон можароси мақомини юкламоқчи бўлган турли экспертларнинг суҳбатларини номақбул деб атадим. Бутун дунё НАТО ва унинг қисми бўлган бир ҳовуч давлатлар билан келишиб олгани йўқ. Кўпчилик йирик давлатлар, жумладан, Хитой, Ҳиндистон, Покистон ва миллиардлаб аҳолиси бўлган бошқа ўнлаб мамлакатлар бетарафлигича қолмоқда, шунинг учун биз ҳали ҳам Учинчи жаҳон урушидан узоқмиз”, — деб ёзган Қодиров.

Унинг қўшимча қилишича, Ғарб ва Европа Украинани россиялик ҳарбий хизматчилар учун жиддий хавф туғдирмайдиган эски, яроқсиз жиҳозлар билан тўлдирмоқда.

“Шу билан бирга, мен Донбассни НАТО ва Бандера тузилмаларидан тизимли равишда тозалашни давом эттираётган Россия қуролли кучларининг муваффақиятлари билан ўртоқлашдим. Олий қўмондон олдимизга қўйган барча вазифалар муваффақиятли бажарилмоқда. Бизда бутун Украинани ҳам озод қилиш имкони бор. Чечен махсус кучлари, айниқса, яхши мувофиқлаштирилган ва самарали ҳаракат қилмоқда. Уларнинг малакали ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлари туфайли биз душман ҳужумларини муваффақиятли қайтарамиз ва кўплаб стратегик ҳудудларни ҳимоя қиламиз”, — дея таъкидлади республика раҳбари.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan