TA'LIM

Талабаларга харид қилинган чипталари бепул алмаштирилиб берилади ва 50 фоизли чегирма сотуви муддати ҳам узайтирилади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг қишки таътилнинг узайтирилгани муносабати билан янги баёноти эълон қилинди.

Унда айтилишича, олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ўқув жараёнини ташкил қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларга ўқув графикларини мослаштирган ҳолда амалга оширилади.

Назорат ишлари (оралиқ, якуний) таълим муассасалари томонидан белгиланадиган шаклларда босқичма-босқич амалга оширилиши мумкин. Бунда, барча талаба ва ўқувчиларга назорат ишларида иштирок этишларига имконият яратилади.

Шунингдек, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабалари учун қишги таътил муддати узайтирилиши муносабати билан темирйўл поездларига қўшимча жойлар сони янада кўпайтирилиб, харид қилинган йўл чипталари бепул алмаштириб берилади. Бундан ташқари, тезюрар ва йўловчи поездларга чипталарнинг эконом синфи тарифи қийматидан 50 фоизли чегирма сотуви муддати ҳам узайтирилади.

Барча темирйўл кассаларида талаба-ўқувчилар аввал харид қилган чипталарини бошқа санага алмаштиришлари ёки таътил якунлангунига қадар чегирма билан сотиб олишлари мумкин бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan