ЎЗБЕКИСТОН

2 нафар суд раисининг иш жойи ўзгарди

Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг йиғилишида айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлашга оид масала ҳам кўриб чиқилди.

Очиқ танлов ва муқобиллик асосида ўтган жараён якунида икки нафар туманлараро суд раисининг иш жойи ўзгарди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Қултўраев Сарвар Бозорович – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Сариосиё туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Муротов Нуриддин Намозович – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти Сариосиё туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan