ЎЗБЕКИСТОН

Сурхондарёда Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги нишонланмоқда

Бугун Термиз шаҳридаги Алишер Навоий ҳайкали бўй кўрсатиб турган майдон эрта тонгдан давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, профессор-ўқитувчилар, ёзувчилар, шоирлар, талаба ва ўқувчилар билан гавжум бўлди.

Бу ерда буюк мутафаккир таваллудининг 582 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди. Унда Ҳазрат Навоийнинг ҳаёти, бой маданий мероси ва бугунги кундаги қадр-қиммати хусусида фикр юритилди.

Тадбир иштирокчилари Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйди.

Санага бағишланган тадбир муҳташам Санъат саройида концерт дастури ва мушоира кечаси билан давом этди. Шоирлар ва талаба-ёшлар Алишер Навоий ғазалларидан намуналар ўқиди. Вилоят мусиқали драма театри санъаткорлари “Алишер Навоий” спектаклидан парчалар намойиш этди. Буюк шоир ғазаллари асосида яратилган куй-қўшиқлар куйланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan