ЎЗБЕКИСТОН

Бугун баъзи жойларда ёмғир, айрим ҳудудларда эса қор ёғади

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ва чўл ҳудудларда эрталаб қор ёғади. Фарғона водийси вилоятларида кечга томон ёмғир ёғиши мумкин.

Сурхондарё вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ, шимолда 2° совуқ-3° илиқ бўлади.

Пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-9° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин.

Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan