ЎЗБЕКИСТОН

Жиззахда автобус 7 та машина билан тўқнашиб кетди (видео)

Жиззах шаҳрида 17 январь куни автобус 7 та енгил машина билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, «Жиззах автотранс сервис»га қарашли йўловчи ташувчи автобусни йўловчиларсиз бошқариб кетаётган ҳайдовчи А.Н. ҳаракат давомида чарчаб, ухлаб қолган.


Бунинг оқибатида рул бошқарувини йўқотиб «ЖиззахПласТех» корхонаси олдидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ўзи билан бир йўналишда олдинда навбат кутиб тўхтаб турган:
ҳайдовчи Қ.А.га тегишли Damas’нинг орқа қисмига келиб урилиши оқибатида автомобиль йўлнинг ўнг томон четига чиқиб ағдарилиб кетган ҳамда автобус ҳаракатини давом эттириб;
ҳайдовчи Т.К.га тегишли Nexia-2;
ҳайдовчи Т.У.га тегишли Nexia-2;
ҳайдовчи З.Ш.га тегишли Cobalt;
ҳайдовчи Х.А.га тегишли Nexia-3;
ҳайдовчи У.С.га тегишли Nexia-2;
ҳайдовчи Р.I.га тегишли бўлган Lacetti’га, жами 7 та транспорт воситаларига тўқнашиб ЙТҲ содир этган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Damas автомобили ҳайдовчиси А.Қ.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, амбулатор тартибда даволаниш учун яшаш манзилига юборилган.

«Мазкур ЙТҲ юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда. Барча ҳайдовчилардан айни кунлардаги ноқулай, аномал совуқ об-ҳаво шароитида ўта эҳтиёткорлик билан, оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёридан оширмасдан ҳаракатланишларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan