ЎЗБЕКИСТОН

Қайта тикланувчи энергия тизимига кенг йўл

Мамлакатимизда Қайта тикланувчи энергия тизимини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.06.2023 йилдаги “Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида қуввати 400 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда 334 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-189-сонли Қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, “ACWA Power Company (Saudi Listed Joint Stock Company)”(Саудия Арабистони) компанияси томонидан “Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида қуввати 400 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда 334 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш” инвестиция лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда МЧЖ шаклидаги “ACWA Power Riverside Solar” хорижий корхонаси таъсис этилган.

Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Инвестор ва Лойиҳа компанияси ўртасида имзоланган Инвестиция битими тасдиқланди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида тузилган Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқулланди.

Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, Лойиҳа компанияси ва Инвестор ҳуқуқини Инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этадиган бошқа кредиторларга тўғридан тўғри ўтказиш юзасидан битимлар тузиш ҳуқуқи берилди.

Иқтисодиёт ва молия вазирига Ўзбекистон Ҳукумати номидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг аккредитив очадиган хорижий банк олдидаги тўлов мажбуриятлари Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки ёки Европа тикланиш ва тараққиёт банки кафолати орқали бажарилган тақдирда, ушбу банк билан Ўзбекистон Ҳукуматига мақбул шаклдаги ушбу банк харажатларини қоплаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилди.

Инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда кўрсатилган шартларга мос келадиган фотоэлектр станцияси, электр энергиясини сақлаш тизими ҳамда фотоэлектр станцияси фаолиятини таъминлашга хизмат қилувчи подстанция ва ҳаво электр узатиш тармоқлари учун зарур бўлган ер участкаларини Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидаги “Ўзсувтаъминот” АЖга тегишли сув иншоотларининг фойдаланилмаётган ер участкаларидан ажратилади.

Д.Валижонов, Бош прокуратура бошқарма катта прокурори

Э.Мусирмонов, Вилоят прокуратураси бўлим прокурори

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan