TA'LIM

ОТМга кириш имтиҳонларига тайёрланиш учун тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тайёргарлик кўриш учун тавсия этилган дарсликлар ва ўқув адабиётлари рўйхати эълон қилинди.

Рўйхат Билимни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилди. Ўқишга тавсия этилган дарсликлар рўйхати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тавсия этилган ўқув адабиётлар рўйхати асосида шакллантирилган.

2023/2024-ўқув йилида умумтаълим мактаблари ҳамда академик лицейларни битирувчи ўқувчилар ва бошқа абитуриентларнинг ОТМларга кириш тест синовларига тайёргарлик кўришлари учун тавсия сифатида тақдим этилган дарсликлар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали тегишли фан ва тилни танлаган ҳолда танишиш мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan