TA'LIM

Нодавлат умумтаълим ташкилотларида қарийб 46 минг нафар ўқувчи таҳсил олмоқда

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/23-ўқув йили бошига фаолият юритаётган 194 та нодавлат умумтаълим ташкилотларида жами 45 927 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.

✅ Нодавлат умумтаълим ташкилотларида таҳсил олаётган ўқувчилар сонини 2018/2019 ўқув йили бошига нисбатан таққослаганда 32 158 нафарга кўпайган.

✅ Йиллар кесимида нодавлат умумтаълим ташкилотларида таҳсил олаётган ўқувчилар сони:

— 2018/2019-ўқув йили бошига – 13 769 нафар

— 2019/2020-ўқув йили бошига – 21 042 нафар

— 2020/2021-ўқув йили бошига – 26 970 нафар

— 2021/2022-ўқув йили бошига – 30 553 нафар

— 2022/2023-ўқув йили бошига – 45 927 нафар

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan