TA'LIM

Ўқувчилар вақтинча онлайн таълим тизимига ўтиши мумкин

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова маҳаллий ҳокимликлар билан III чоракни бошлаш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби хабар бермоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосарлари билан ЗООМ видеоконференцалоқа орқали бўлиб ўтган йиғилиш кун тартибига ҳудудларда мактабларнинг III чоракни бошлашга тайёргарлиги масаласи қўйилди.

Жумладан вазир маҳаллий ҳокимликлар жойлардаги умумтаълим муассасаларининг тайёргарлик ҳолатини яна бир бор қайта таҳлил қилиш  зарурлигини таъкидлади.

Айни дамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни об-ҳаво шароитлари барқарорлашгунига қадар вақтинча онлайн таълим тизимига ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan