ДУНЁ

Қозоғистонда «Цефтриаксон»дан 18 киши вафот этгани айтилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу бўйича маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 18 киши «Цефтриаксон» антибиотики инъекциясини қабул қилганидан кейин вафот этгани ва ушбу препарат дорихоналардан ёппасига мусодара қилинишни бошлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу маълумотларни ҳозирча рад этмоқда.

«Беморнинг ўлимини кўрсатувчи «Цефтриаксон»нинг ножўя таъсирлари (сариқ карточкалари) ҳақидаги карта-хабарлар қайд этилмаган. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббий ва фармацевтика назорати қўмитаси ва унинг Олмаота шаҳри бўйича ҳудудий бошқармасига бундай шикоятлар келиб тушмаган”, — дейилади вазирлик хабарида.

Маълумот ўрнида, Цефтриаксон — бу менингит, турли хил инфекциялар, пневмония ва бошқалар каби кенг кўламли касалликлар учун буюрилган антибиотик.

Ушбу дори Қозоғистонда лицензияланган ва дорихоналарда сотилишга рухсат этилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan