ЎЗБЕКИСТОН

Тошкент вилоятида эр-хотин ис газидан вафот этди

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида эр-хотин ис газидан вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ‘га маълум қилди.

Жорий йилнинг 12 январь куни Чирчиқ шаҳар, “Маърифат” маҳалласидаги дала ҳовлида яшаган 1953 йилда туғилган А.Ш. ва турмуш ўртоғи Х.Ш. ис газидан заҳарланиб вафот этган.

Улар уйни иситиш мақсадида чала ёнган кўмирни ётоқхонага олиб кирган ва кўмирдан ис гази чиққан.

Ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan