ЎЗБЕКИСТОН

Референдумда Сурхон воҳасининг чекка ҳудудлари аҳолиси ҳам фаоллик кўрсатишмоқда

Бугун эрта тонгдан мамлакатимиз тақдиридаги муҳим сиёсий жараён Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституцияси бўйича умумхалқ референдуми бошланди. Сурхондарё вилоятининг чекка ҳудудларида ҳам ушбу жараён жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Сурхон воҳасининг барча ҳудудларида бўлгани каби янгиланаётган Конституция бўйича умумхалқ референдуми Термиз туманининг олис ҳудуди – қўшни Тожикистон ва Афғонистон давлатлари билан чегарадош бўлган “Гулбаҳор” маҳалласида жойлашган 237-референдум участкасида ҳам катта кўтаринкилик билан амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизда кечаётган муҳим сиёсий жараёнда ушбу олис ҳудуд аҳолиси ҳам ўз хоҳиш-истакларини эркин баён этишяпти. Айниқса, 70 ёшни қаршилаётган Ботир бобо Мажидовнинг илдам қадам ташлаб референдум участкасига овоз берди.

Аҳамиятлиси, мазкур муҳим сиёсий тадбир очиқ-ошкора ва адолат тамойиллари асосида, яширин овоз бериш йўли билан амалга ошириляпти. Жамият ривожига ҳисса қўшаман деган фуқаро борки, давлатимиз томонидан яратилган имкониятлардан тўлиқ баҳраманд бўлмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш лозим, Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида 32 та референдум ўтказувчи участка ташкил этилган бўлиб, 61 минг 409 нафар фуқаро овоз берувчилар рўйхатига киритилган. Уларнинг 2 минг 61 нафари илк маротаба овоз бераётган ёшлардан иборат.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan