ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонда референдум бўлиб ўтган деб топилди

Ўзбекистонда 30 апрель куни референдум ўтган деб ҳисобланди.  Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров маълум қилди.

Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, соат 13:00 ҳолатига умумий овоз берувчиларнинг 62,24 фоизи референдумда овоз берди.  “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги қонуннинг 38-моддасига кўра, овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг ярмидан кўпроғи ёқлаб овоз берган бўлса, қарор референдумда қабул қилинган деб топилади.

Овоз бериш бўйича энг юқори фаоллик Жиззах, Андижон ва Сирдарё вилоятларида (66-67 фоиз) қайд этилди.

Сайловчилар ягона электрон рўйхатига 19 миллион 722 минг 809 нафар овоз берувчи фуқаро киритилган.  Шу жумладан, хорижий давлатларда тузилган 55 та референдум участкасидаги овоз берувчилар рўйхатидан 307 минг 895 нафар фуқаро ўрин олган

Референдумни жами 383 нафар халқаро кузатувчи, жумладан 14 та нуфузли халқаро ташкилотдан 184 нафар, 45 та давлатдан 199 нафар халқаро кузатувчилар бевосита кузатиб бормоқда. Бундан ташқари, сиёсий партиялар ва  фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан жами 43 мингдан ортиқ маҳаллий кузатувчилар бевосита кузатувда иштирок этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan