ЎЗБЕКИСТОН

Айни вақтда Сурхондарё вилоятида жами 860 та референдум участкаси бўлиб, уларда 5160 нафар маҳаллий кузатувчилар фаолият олиб бормоқда

Биргина Термиз шахрининг ўзида мавжуд 48 та участкада 288 нафардан ортиқ маҳаллий кузатувчилар иштирок этаяпти. Термиз шаҳридаги Қўғирчоқ театри давлат муассасаси биносидаги 262-референдум участкасида ҳам маҳаллий кузатувчилар фаолият олиб боришмоқда. Референдумнинг миллий ва халқаро талабларга мувофиқ ўтишини таъминлашда кузатувчилар институти ҳам мавжуд. Яъни, маҳаллий ва халқаро кузатувчилар қонун талаблари асосида аккредитациядан ўтиб, жараёнларни холис кузатиб боришлари мумкин.

Улар муддатидан олдин овоз бериш, участка комиссиялари фаолияти, референдум куни овоз бериш ҳамда энг муҳим босқич — овозларни санаш жараёнларини ҳам кузатиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Қонунчиликка кўра, ҳар бир участкага мавжуд партиялар ва маҳаллалардан бир нафардан маҳаллий кузатувчилар бириктирилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan