Oy: Yanvar 2023

Нукусдаги тартибсизликларда айбланаётган шахсларга суд ҳукми ўқилди

Оммавий тартибсизликларни уюштирганликда айбланган асосий айбланувчи 16 йилга озодликдан маҳрум этилди, иш бўйича айрим айбланувчилар оқланди. Бугун, 31 январь куни Бухоро вилоят судида 1—2 июль кунлари Нукусда содир бўлган воқеаларда айбланган 22 нафар судланувчига нисбатан суд ҳукми ўз ниҳоясига етди….

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш қандай асосларга кўра амалга оширилади?

Дарҳақиқат, жамиятда оила мустаҳкамлиги ва фаровонлигини таъминлаш учун зарур шарт-шароитларни яратиш демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятни барпо этиш йўлидаги муҳим вазифа ҳисобланади. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 79-моддасида ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш асослари белгиланган. Мазкур қонун талабига кўра,…

ДУНЁ

Европада ҳалокатли қурғоқчилик юзага келиши мумкин – олимлар

Австриядаги Техника университети қошидаги Геодезия институти тадқиқотчилари Европа ҳалокатли қурғоқчилик ёқасида эканини айтишди. Уларнинг фикрича, ер ости сувлари захиралари тугайди. Қайд этилишича, 2018-2019 йилларнинг ғайритабиий иссиқ ер усти суви сатҳининг кескин пасайишига сабаб бўлган. Маълум бўлишича, потенциал ҳалокатли қурғоқчилик аллақачон…

ДУНЁ

Арманистон Озарбайжон устидан БМТ судига мурожаат қилди

30 январь куни Бирлашган миллатлар ташкилоти халқаро судига Арманистон вакили Егише Киракосян Озарбайжон Тоғли Қорабоғдаги этник арманларга нисбатан Лочин йўлагини тўсиб, босим ўтказётгани устидан мурожаат қилди. Бу ҳақда ТАСС нашри xaбар берди. Арманистон вакилининг айтишича, Озарбайжон Лочин йўлагини тўсиб, этник…

ҚИЗИҚАРЛИ

2022 йилда темирйўл транспортида 9 миллионга яқин йўловчи ташилган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда темирйўл транспортида 8 987,5 минг йўловчи ташилган. ✅ Бу кўрсаткич 2021 йил билан солиштирилганда 1 038,1 минг кишига кўп. ✅ 2021 йилда темирйўл транспортида 7 949,4 минг йўловчи ташилган.

ЎЗБЕКИСТОН

«Чорвоқ»даги икки қаватли уйда ҳам газ портлади

30 январь куни соат 08:20 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани «Чорвоқ» қўрғонидаги 2 қаватли уйнинг хонадонларидан бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаш содир бўлган. Юзага келган кинетик зарба натижасида хонадон девор ва шифтига шикаст етган. Воқеа жойига зудлик билан туман ФВ бўлими…

ДУНЁ

Покистондаги портлашда ҳалок бўлганлар сони 32 нафарга етди

Афғонистон билан чегарага яқин Пешовар шаҳридаги масжидда содир бўлган портлашда ҳалок бўлганлар сони 32 кишига етди, дея хабар беради Reuters агентлиги. Портлашдан жабр кўрган 100 га яқин киши касалхонага ётқизилган, улардан 10 нафарининг аҳволи оғир. Худкуш-террорчи пешин намози вақтида ўзини…

Одил судлов – инсон манфаатлари ҳимоясининг гарови!

«Президентимизнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон аҳолисига мурожаатномасини диққат билан кузатдик. Узоқ йиллардан буён суд-ҳуқуқ соҳасида фаолият олиб бораётганим учун мазкур ҳужжатдаги суд-ҳуқуқ тизимида адолат ўрнатиш юзасидан давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган фикр ва ташаббуслар катта қизиқиш уйғотди. Албатта, охирги олти йил…

ЎЗБЕКИСТОН

Нукусдаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони ортди

Вайроналар остидан яна 4 кишининг жасади топилди. Кеча, 29 январь куни соат 16:15 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри «Темир жол» МФЙдаги 4 қаватли уйнинг тўртинчи қаватида жойлашган хонадонларнинг бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, юзага…

ЎЗБЕКИСТОН

Республика ишчи гуруҳи: пойтахт натижалари

Бу йилги қиш пойтахт аҳолиси учун ҳам анча синовли келгани, электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ, ичимлик суви каби энг бирламчи ҳаётий эҳтиёжлар билан боғлиқ қатор масалалар юзага қалқиб чиққани рост. Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳининг “Оққўрғон…