ДУНЁ

Покистондаги портлашда ҳалок бўлганлар сони 32 нафарга етди

Афғонистон билан чегарага яқин Пешовар шаҳридаги масжидда содир бўлган портлашда ҳалок бўлганлар сони 32 кишига етди, дея хабар беради Reuters агентлиги.

Портлашдан жабр кўрган 100 га яқин киши касалхонага ётқизилган, улардан 10 нафарининг аҳволи оғир.

Худкуш-террорчи пешин намози вақтида ўзини портлатиб юборган. Ўша пайтда масжидда 250 га яқин одам бўлган. Масжид маҳаллий полиция бўлими яқинида жойлашган.

Аввалроқ портлаш оқибатида 19 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan