ДУНЁ

Мексикада маймунчечак инфекциясининг биринчи ҳолати қайд этилди

Мексикада маймунчечак инфекциясининг биринчи ҳолати қайд этилди_image

Мексика соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Уго Лопес-Гателл шанба куни мамлакатда маймунчечак билан касалланган камида бир киши борлигини айтди.

Бутун дунё бўйлаб маймунчечак эпидемияси тарқалмоқда. Янги эпидемия даври бошланадими?

«Бугун биз Мексикада биринчи маймунчечак ҳолатини тасдиқламоқдамиз. У Нью-Йорклик 50 ёшли эркак, эҳтимол у Нидерландияда касаллангандир. Ҳозирда у Мехико шаҳрида. Яхшиямки, унинг аҳволи барқарор, у Профилактик изоляцияда”, — деб ёзди департамент вакили Тwitter’да.

Маймунчечак кам учрайдиган вирусли касаллик бўлиб, асосан ёввойи ҳайвонлардан (кемирувчилар, приматлар) одамларга юқади. Касалликнинг белгилари иситма, бош оғриғи, мушак ва бел оғриғи, шишган лимфа тугунлари, титроқ ва чарчоқни ўз ичига олади. Тери тошмаси юз ва тананинг бошқа қисмларида ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, маймунчечак эпидемияси учун одатий ўлим даражаси 1 дан 10% гача. Ўлимнинг аксарияти ёш гуруҳларда содир бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan