Хитой иқтисодининг сусайиши ривожланган бой мамлакатларга муаммолар туғдирса, бой бўлмаган ривожланаётган давлатларга ҳалокатли хавф солади. Чунки улар хориж капиталининг кириб келишига боғланган, бундай эпидемия пайтида маблағ улардан янада тез қочади, бу 2008 йилдаги молиявий инқироз давридан ҳам аянчли.
Бутунжаҳон молиячилар ассоциацияси Institute of International Financr (IFF)нинг ҳисоб-китоб қилишича, Хитойда январь ўртасида эпидемия кўлами энди сезилаётганда, ривожланаётган давлатлардан чиқиб кетаётган маблағ миқдори 100 миллиард долларни ташкил этган. Бу ўн йил аввалги молиявий инқироз давридаги етилган чўққидан ҳам бироз кўп рақам эди. Мазкур жараён тезлашмоқда.
Бироқ Хитой бундан истисно. Бу ердан капитал чиқиб кетмайди, аксинча, коронавирус эпидемиясига боғлиқ бўлмаган молиявий эркинлаштириш туфайли кириб келади. Мабодо хориж капитали кириб келган тақдирда ҳам Хитой иқтисоди жабр кўради. Мазкур ҳолатда қолган капитал қочаётган ривожланаётган давлатларнинг ҳоли қандай бўлади?
Хориж пулларининг чиқиб кетиши улар учун девалвацияни, турмуш даражасининг тушиб кетишини, маблағнинг эски қарзларга тўлаш учун ишланишини ва янги қарзлар олишда муаммолар туғилишини англатади. Шундоқ ҳам вазият оғир, хазиналар бўшаб бўлган, чунки харажатлар эпидемияга фавқулодда сарфланиш туфайли ошган, даромад эса бизнес ва аҳоли камбағаллашганидан қисқарган, хом-ашё ёки эҳтиёт қисмлар билан боғлиқ экспорт моллари арзонлашган.
Хитойга эса нефт нархининг тушиши, аксинча, қўл келган, сабаби у табиий ресурсларнинг асосий импортчиси ҳисобланади. Бундан ташқари, биринчи чоракдаги натижалар бутунлай унинг “карахтлик” ҳолатини ўзида акс эттирмайди. Ишлаб чиқаришнинг пасайиши ва ички истеъмолнинг озайишидан ташқари у “жаҳон фабрикаси” нинг маҳсулотларига ривожланган давлатлар тарафидан талаб сусайишига ҳам тўқнаш келган.
Хитой ривожланган давлатлар бозорининг деярли тенг ярим эҳтиёт қисмлар молларини ишлаб чиқаради. Агар Ғарбда айфон ва автомобилларга талаб қисқарса, Хитой мол етказиб берувчилари хонавайрон бўлади, унинг иқтисоди эса муаллақ тўҳтайди. Бироқ бу карахтлик ҳолати йилнинг кейинги чорагида, апрель-июнь ойлари натижаларида аён бўлади. Бу ҳақда ёзнинг ўртасида воқиф бўламиз.
Вирус Хитойга ортиқча бало келтирди. Иқтисод шундоқ ҳам заифлашганди: ўтган йили бор йўғи 6,1 фоизга кўтарилган, бундай натижа ўтган асрнинг сўнгги йилларидан буён кузатилмаганди.
Ишлаб чиқаришдан кўра, истеъмолга кенг йўл очган ўсиш суръатининг жиддийроқ шаклига ўтиш каби ички йўналишдаги сабаблардан ташқари, АҚШ билан ўртасидаги савдо уруши ҳамда Гонконгдаги намойишлар Хитой иқтисодини сўндирди.
Коронавирус мутлақо янги даврга саҳифа очган. Етакчи Блумберг ва Рейтерс агентликлари таҳлилчилари ҳисобига кўра, Хитой иқтисоди бу йили атиги 2,5 фоизлик арзимаган рақамга ўсади.
Алексей Калмиков, bbcrussian.com