ДУНЁ

Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ўртасида транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси экспорт ва импорт юкларининг Шарқий Осиё давлатларидан узлуксиз логистикасини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси, Афғонистон Ислом Республикаси ва Покистон Ислом Республикасининг йирик транспорт-логистика компаниялари, Халқаро автомобиль ташувчилари уюшмаси ҳамда транспорт ва божхона идоралари вакиллари иштирокида 26-27 март кунлари Термиз шаҳрида транспорт масалалари бўйича уч томонлама ишчи гуруҳ учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон давлатлари ҳудуди бўйлаб автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари жараёнида юзага келаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш масалалари муҳокама этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 март куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон билан бўлиб ўтган музокараларда транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини таъкидлаганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan