ЎЗБЕКИСТОН

«Чорвоқ»даги икки қаватли уйда ҳам газ портлади

30 январь куни соат 08:20 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани «Чорвоқ» қўрғонидаги 2 қаватли уйнинг хонадонларидан бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаш содир бўлган.

Юзага келган кинетик зарба натижасида хонадон девор ва шифтига шикаст етган.

Воқеа жойига зудлик билан туман ФВ бўлими қутқарувчилари етиб борган. Чақнаш оқибатида 4 нафар фуқаролар турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса жойига вилоят ФВБ раҳбарияти, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда «Ҳудудгазтаъминоти» ҳодимлари чиқишган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan