ДУНЁ

Ҳиндистон Хитой билан чегарага жуда кўп ҳарбийларини жойлаштирди

Ҳиндистон Хитой билан чегарага «мисли кўрилмаган» даражада кўп ҳарбийларини жойлаштирди. Бу ҳақда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар маълум қилди, деб ёзади The Indiaн Express.

Фото: Getty Images
Фото: Getty Images

Унинг сўзларига кўра, бу «2020 йилдан буён сезиларли даражада кўпайган» Хитой қўшинлари жойлаштирилишига қаршилик кўрсатиш учун қилинмоқда. Вазирнинг айтишича, Ҳиндистон армияси «ҳақиқий назорат чизиғини бир томонлама тартибда ўзгартиришга қаратилган ҳар қандай уринишларга» қарши туради.

Жайшанкар мухолифатчи сиёсатчи Пахул Ганди томонидан норозиликларга жавоб қилди, у Ҳиндистон ҳукуматини чегарада юз берган навбатдаги кескинликдан кейин «Хитой хавфи»ни эътиборсиз қолдиришда айблаганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan