ЖАМИЯТ

Сурхондарёда Давлат кадастрлари палатасининг Топографик ва картографик хариталарини тайёрлаш сектори мутахассисилари иштирокида профилактик тадбир ўтказилди

Ушбу тадбирда Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси Комплаенс-назорат бўлими томонидан ҳудудларда геодезик ўлчов воситаларидан мақсадли фойдаланиш ва сақлаш бўйича назоратни кучайтириш, ушбу йўналишда коррупцион холатларга йўл қўймаслик юзасидан ўрганишлар олиб борилиб тегишли кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, Топографик ва картографик хариталарни тайёрлаш секторида мавжуд электрон тахеометр ва ГПС қурилмалари ҳолатлари ҳамда ходимларнинг қурилмалардан фойдаланиш талабларига риоя этилиши ҳам ўрганилди.

Тадбир давомида, аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли топшириқлар ҳамда геодезик ускуналардан мақсадли фойдаланиш, мақсадсиз фойдаланганлик тақдирда жавобгарлик белгиланганлиги иштирокчиларга тушунтирилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan