Термиз ҳарбий прокурори Ш.Х. Мирзаев Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мавзусида тарғибот тадбири ўтказди. Мазкур тадбир ҳуқуқий билимларни ошириш, профилактик чора-тадбирларни кучайтириш ва жамиятда қонунбузарликларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида ташкил этилди.

У ўз маърузасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши курашишнинг замонавий йўналишлари ҳақида сўзлаб, ҳар бир фуқаро қонунчиликка риоя қилишда масъул эканлигини таъкидлади. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда нафақат давлат органлари, балки жамиятнинг барча қатламлари фаол иштирок этиши муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, Миллий гвардиянинг ҳуқуқ-тартиботни таъминлашдаги ўрни ва масъулиятлари ҳам таҳлил қилинди.
Тадбир давомида ҳуқуқбузарликларни камайтириш бўйича амалга оширилаётган чоралар, жиноятчиликка қарши профилактика ва қонунбузарликлар содир этилишига олиб келувчи сабаблар ҳақида маълумот берилди. Ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш мақсадида давлат ташкилотлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасидаги ҳамкорликнинг аҳамияти алоҳида қайд этилди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди ва ҳуқуқий маслаҳатлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар. Шу билан бирга, тадбир давомида турли мисоллар асосида жиноятчиликни олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларнинг аҳамияти тушунтирилди.