ЖАМИЯТ ТЕХНОЛОГИЯ

Ангорга пластик билан келманг, кўчада қоласиз.

Муштарийларимизнинг биридан келган мактуб. Муаллифнинг илтимосига кўра, унинг исми ва шарифини тақдим этмаяпмиз. Мурожаат мактуби таҳрирсиз ҳавола қилинмоқда: “… Ҳурматли Диёр24 нашри ижодкорлари! Бутунбошли Ангор тумани аҳолиси учун 1 дона UZCARD нақд пул банкомати бор. У ҳам бўлса чекланган вақтда ишлайди. Камига узоқда, яъни тижорат бозорида жойлашган. Марказий почтадаги “Агробанк”нинг UZCARD банкомати эса 3-4 кунда бир ишлайди.

Шунда ҳам етарли пул топилмайди. Қолганлари XUMO банкоматларидир. Улар ҳам 2 дона, холос. Халқнинг 90 % пластиги UZCARD. Қизиғи туманда бошқа кўплаб банклар мавжуд бўлсада, бирорта банкнинг нақд пул банкомати йўқ.  (“Агробанк”дан ҳафа бўлмасак ҳам бўлар экан). Бу мурожаатдан кейин банклар “бизда доим банкоматлар ишлаб келган, муаммо йўқ”, деб сувдан қуриқ чиқишади.

Туманга ташриф буюрмоқчи бўлган ҳурматли меҳмонлар! Ангорга пластик билан келманг, кўчада қоласиз. Кейин эса бошингизги эгиб юрманг. Биласизми, аҳолида бир ойда неча миллиард сўм пул маблағи айланади. UZCARD нақд пул банкомати шунчаки бу ерда ишламайди. Бу ердаги банкирларга фарқи йўқ. Барча банклар ва ҳокимликка мурожаат қилаяпмиз. Нақд пул айланмасига амалий ёрдам кўрсатишсин. Ҳадемай байрам кириб келади”.

P/S: Ушбу мурожаат юзасидан Марказий банкнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва Ангор тумани ҳокимлигидан изоҳ кутиб қоламиз.

Суратда: “Агробанк” Ангор туман бўлимининг UZCARD банкомати (почта биносида)