ЖАМИЯТ

“Медиклар мактаби”да стипендия берадими?!

Бойсун туманидаги Пулхоким деган  қишлоқда битта мактаб бор: рақами 28…  Аммо, ушбу мактабни кўпчилик “медиклар мактаби” дейди. Сабаби бу мактабни битирганларнинг 200 нафардан ортиғи тиббиёт ходими бўлиб етишган…

Пулхокимлик Эшбой Хасанов эса шу мактабда ўқиб духтир эмас, ўқитувчи бўлди. Умрининг қирқ йилга яқинини ёш авлод таълим-тарбиясига бағишлади. Ҳозир пенсияда.

Яқинда бу инсон бир хайрли ишга қўл урибди. Ўзи ўқиган 28-мактабда “Э.Хасанов стипендияси”ни жорий қилибди. Ҳар ойда энг яхши ўқиган ўқувчига ўз ҳисобидан 50 минг сўм стипендия тўлаб борар экан. Энг қизиғи, мазкур стипендия Эшбой Хасановга қанча умр берилган бўлса шунча давом этар экан…

Ушбу ташаббусни барча мактабларга кенг жорий этиш эса таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, ўқувчиларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашда  муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Нур Қобил