ҲУҚУҚ

Турар жой ҳужжати (ордер) қандай тартибда берилади?

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 45-моддасида белгиланганидек, муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидан турар жой бериш тўғрисидаги қарор асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органи фуқарога берилган турар жойга кўчиб кириш учун асос бўладиган ягона намунадаги ҳужжат (ордер) беради.

Ҳужжат (ордер) фақат бўш турган алоҳида турар жойга, янги қурилган уйларда эса, давлат комиссиясининг уйни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномаси тасдиқланганидан кейингина туман, шаҳар (шаҳар таркибига кирувчи туман) ҳокими қарори билан берилиши мумкин.

Ордер шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

М.Сидиқова, Термиз шаҳар адлия бўлими ФХДЁ мудираси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan