ЖАМИЯТ

Энди ҳар бир экилган кўчатнинг ўз эгаси бўлади

Энди ҳар бир экилган кўчатнинг ўз эгаси бўлади. Демак, бугун экилган ниҳол эртага дарахт бўлиши учун етарли замин яратилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан, ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш, аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудларнинг экологик муҳитини яхшилаш мақсадида Маҳаллалар уюшмаси Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан кўчат экиш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, Термиз шаҳридаги 37 та маҳалла еттилиги жамоаси томонидан мингга яқин мевали ва манзарали кўчат экиш ташкиллаштирилди.

Яшиллик, яшил табиат – бу инсонга ўзгача ҳузур бағишлаб, унинг руҳиятига таъсир қилиб, тетиклик ва хотиржамлик ҳиссини беради. Вилоят бўйлаб барча маҳаллаларда ўтказилаётган кўчатлар келажак авлодларимизга тоза табиий муҳит қолдириши шубҳасиз.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan