ЖАМИЯТ

Адлия органлари туман, шаҳар ҳокимликларининг 69 та қарор ва фармойишини бекор қилди

Бу ҳақда 21 август куни ўтказилган халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг сессиясида вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С.Нуриев маълум қилди. 

Қайд этилишича, йилнинг биринчи ярмида вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ҳокимлигининг 9 та, туман ва шаҳар адлия бўлимлари томонидан туман (шаҳар) ҳокимликларининг 48 та норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган. Бу ҳужжатларнинг 51 тасига ижобий хулосалар берилган бўлса, 6 таси белгиланган талабларга жавоб бермаганлиги учун қайтарилган.

Адлия вазирлиги ҳамда вилоят адлия бошқармаси томонидан тасдиқланган иш режага мувофиқ Жомбой, Нуробод, Пастдарғом, Булунғур, Самарқанд туманлари ҳамда Самарқанд шаҳар ҳокимликларининг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолияти ўрганилиб, ҳокимликлар томонидан йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича 6 та тақдимнома киритилди. Мазкур ҳокимликлар томонидан қабул қилинган 69 та қарор ва фармойиш бекор қилиниб, 50 та қарор қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилиши таъминланди.

Ғ.ҲАСАНОВ

Манба: ЎзА

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan