ДУНЁ

Глобал озиқ-овқат инқирози юз бериши мумкин

 

Пандемия инсонларни нафақат иқтисодий, ижтимой, жисмоний, ҳатто маънавий жиҳатлардан ҳам мушкул шароитларга тушириб қўйди.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра,  пандемия таъсирида дунё иқтисодиётининг таназзулга учраши туфайли жорий йилнинг ўзида 50 миллионга яқин инсон  «жуда камбағал» тоифасига кириш эҳтимоли бор.

«The Guardian»нинг  ёзишича, БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш жаҳон 50 йилдаги энг йирик  озиқ-овқат инқирози ёқасида эканлигидан огоҳлантирган.

Гутерреш барча мамлакатлар ҳукуматларини коронавирус пандемиясининг  таъсир ва  оқибатларининг олдини олишга ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун шошилинч чоралар кўришга чақирган. Унинг сўзларига кўра, яқин муддатда дунё аҳолисининг камбағал қатлами  ҳатто бирламчи  турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан маҳрум бўлиши мумкин.

«Агар шошилинч чоралар кўрилмаса, глобал озиқ-овқат инқирози юз бериши мумкин, унинг оқибатларидан юз миллионлаб болалар ва катталар  зарар кўради», деган БМТ раҳбари.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan