СИЁСАТ

Магистратура босқичига қабул имтиҳонлари тартибига ўзгартириш киритилиши мумкин

Одатда, магистратурага кириш синови олий таълим муассасаларида амалга оширилади. Бакалавриат битирувчилари ва уларнинг ота-оналари томонидан кириш синовлари олий таълим муассасаларида ўтказилиши сабабли кўплаб коррупциоген ҳолатлар юз бераётганлиги ҳақида кўплаб эътирозлар билдирилмоқда.

“Шу сабабли, магистратура босқичига қабул жараёнини жамоатчилик муҳокамаси асосида қайтадан кўриб чиқиш зарур. Қабул жараёнини олий таълим муассасасида эмас, балки умумий павильонларда, видеокамера кузатуви асосида онлайн трансляция қилиш орқали амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб ўйлайман”, – деб ёзади мурожаат муаллифи.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, магистратура босқичига қабул имтиҳонларини умумий павильонларда онлайн трансляция орқали ўтказиш таклиф қилинган.

 

 

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan