ДУНЁ

Киевдаги банкни портлатиб юбориш билан таҳдид қилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Украина Ички ишлар вазирининг ўринбосари Aнтон Герашченко Киев бизнес-марказидаги банк филиалини портлатмоқчи бўлган эркакнинг фотосуратини Facebook’га жойлаштирди.

«Ўзининг ижтимоий тармоқларидаги фикрига кўра, у ақлан заиф одам», деб ёзган Герашченко, дастлабки маълумотларга кўра, банк бўлимини портлатиш билан таҳдид қилган одам, Ўзбекистон фуқароси эканлигини айтилмоқда, дея хабар бермоқда Риа Новости нашри.

Унинг сўзларига кўра, бу одамнинг ниятлари қанчалик жиддий эканлиги ҳозирча номаълум. Шунинг учун биз музокаралар стратегиясини танладик.

Aввал «Универсал Банк» ОAЖ вакили полицияга мурожаат қилгани маълум бўлди. Унинг сўзларига кўра, банк филиалига кирган бир киши унинг сумкасида бомба борлигини айтиб, полицияни чақиришни сўраган. Банк ходимлари филиални тарк этишди ва банк раҳбари ўз хоҳиши билан ўша ерда қолди.

Теракт содир этмоқчи бўлган шахс билан музокаралар бошланди. У, NewsOne телеканалида жонли эфирда намойиш этишни талаб қилган. Манбанинг хабар қилишича, Украина махсус хизматлари банк ходимини гаровга олган ўзбекистонликни қўлга олишган.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan