ДУНЁ

ОАВ: Трамп қизининг ёрдамчисида коронавирус инфекцияси аниқланган

АҚШ президенти қизи Иванка Трапмнинг шахсий ёрдамчисида коронавирус инфекцияси аниқланган, деб хабар тарқатди ўз манбасига таяниб CNN. Қайд этилишича, ёрдамчи аёл охирги пайтларда алоҳида ишлаган ва бир неча ҳафта мобайнида президент қизи билан кўришмаган. Таҳлиллар натижасига кўра, Иванка Трамп ва турмуш ўртоғи Жаред Кушнерда  коронавирус аниқланмаган.

Бироз аввал Америка президентининг матбуот котиби Майк Пенс касалликдан зарарлангани маълум қилинган эди. Президент Трампнинг ўзини ҳам ҳар куни касалликдан текшириб боришяпти.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус туфайли вафот этганлар сони 77 мингдан ошган, аниқланган касалликни юқтириш ҳолатлари эса 1 миллион 289 минг 929 тани ташкил этмоқда.