ДУНЁ

Польша ядро тадқиқотлари марказида ёнғин содир бўлди

Поляк атом энергияси агентлиги маълумотига таянган ҳолда РИА Новости Варшавага яқин жойдаги Польша миллий ядро тадқиқотлари марказида ёнғин келиб чиққанлиги ҳақида хабар тарқатди. Билдирилишича, бу марказда MARIA номли ядро тадқиқот реактори ишлаган ҳамда тиббий ва бошқа мақсадлар учун изотопли препаратлар ишлаб чиқарилган. Агентлик хабарига қараганда, олов бинонинг изотоплар ва радиоактив моддалар сақланадиган қисмигача етиб бормаган. Ўт ўчирилгандан кейин ҳодиса жойида дозиметрик таҳлиллар амалга оширилди. Уларда радиоактив нурланиш ҳолати қайд этилмаган. Автоматик радиацион нурланиш мониторинги тизимида ҳам зарарли ажралмаларнинг тарқалиши аниқланмади, дейилади хабарда.