ДУНЁ ЎЗБЕКИСТОН

Ҳиндистон компанияси Ўзбекистонда автомобиль дискалари ва ёритиш жиҳозларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш истагини билдирди

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси «UNO MINDA» компанияси раиси ва бошқарувчи директори Нирмал Минда билан музокаралар ўтказди.

9 июль куни Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси «UNO MINDA» компанияси раиси ва бошқарувчи директори Нирмал Минда билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди. Бу ҳақда элчихона ахборот хизмати хабар берди.

Музокаралар чоғида мазкур компания Ўзбекистонда автомобиль дискалари ва ёритиш жиҳозларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш, келажакда эса бошқа эҳтиёт қисмларни (клаксон ва динамик) ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш истагини билдирди.

Маълумот учун, «UNO MINDA» 1958 йилда ташкил этилган бўлиб, автомобиллар, икки ва уч ғилдиракли транспорт воситалари учун эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Компания Ҳиндистон, Индонезия, Вьетнам, Испания, Марокаш, Мексика ва Колумбияда 62 та ишлаб чиқариш объектларига эга.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan