Абитуриент

Сурхондарё вилоятидаги 28-та касб-ҳунар мактабларига қабул бўлмоқда

Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йилдаги 1-сон баёнига мувофиқ 2020 йил 5 июлдан 20 июлга қадар касб-ҳунар мактабларига касб-ҳунар эгаллаш истагида бўлган 9-синф битирувчиларининг ҳужжатлари онлайн қабул қилинади.

2020/2021 ўқув йили учун касб-ҳунар мактабларига 9-синф битирувчиларининг ҳужжатларини қабул қилиш жараёнлари онлайн тарзда kasb.edu.uz электрон платформаси орқали амалга оширилади.

9-синф битирувчилари қуйидаги ҳужжатларни топширадилар:

Электрон ариза;

Умумтаълим мактабининг 9-синфни тугатганлигини тасдиқловчи шаҳодатнома (электрон) нусхаси;

3×4 фотосурат.

❇️ Касб-ҳунар мактабларида қуйидаги ишчи касблар бўйича кадрлар тайёрланади:

? тикувчи;

?чилангар;

?иссиқхона ва парник хўжалиги лаборанти;

?автомобилларни таъмирлаш чилангари;

?ошпаз;

?қандолатчи;

?асаларичи.

Касб-ҳунар мактабларининг афзаллиги, бу ерда 2 йил давомида умумтаълим ва мутахассислик фанлари интеграциялашган дастурлари асосида ўқитилади. Ўқувчига ўзи танлаган касб бўйича билим берилади.

Фуқаролар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида профессионал таълим муассасаларига қабул жараёнлари бўйича ташкил этилган “Call марказ”га қўнғироқ қилиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб  олишлари мумкин.

Телефон: (71) 246-11-92

Сурхондарё вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги профессионал таълим муассасаларига қабул жараёнлари бўйича ташкил этилган “Call марказ”га қўнғироқ қилиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишлари мумкин.

Телефон: (76) 224-23-78, (91) 584-31-55

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan