Ўқишини кўчириш (тиклаш) истагида фуқаролар томонидан топширилган ҳужжатларда айрим камчиликлар аниқланаётгани сабабли Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш (тиклаш) истагини билдирган фуқароларга мурожаат қилди.
Маълум бўлишича, ҳужжатлар асосан қуйидаги ҳолларда қайтарилмоқда:
– паспорт нусхаси (доимий яшаш манзилига рўйхатга қўйилган бети билан бирга) тўлиқ ёки сифатли юкланмаган (зеро ўқишни кўчириш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқишда талабанинг доимий яшаш манзили асословчи сабаблардан биридир);
– ОТМда ўқиётганлик (ўқиганлик) тўғрисидаги белгиланган шаклдаги ҳужжат (академик маълумотнома ёки рейтинг дафтарчаси ёки транскрипт) нусхаси тўлиқ ёки сифатли юкланмаган;
– ўқиган (ўқиётган) ОТМ ёки таълим йўналиши номи тўлиқ киритилмаган;
– мавжуд бўлмаган ОТМ ёки таълим шакли ёки таълим йўналишига кўчириш бўйича рўйхатдан ўтилган.
Вазирлик рўйхатдан ўтган фуқаролардан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб (рўйхатдан ўтишдаги логин ва парол орқали) аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатларини доимий кузатиб боришларини ҳам сўраб қолган.
Маълумот учун айтиш жоизки, ўқишни кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни 2020 йил 5 август.
Òqishni kòchirish uchun yozilgan arizadagi xatoliklarni qanday tòģirlasa bòladi?
Марказ билан тел. орқали боғланиш керак