ДУНЁ СИЁСАТ

Қозоғистон ҳам Путинни ҳибсга олмайди

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Эрмухамбет Конуспаев Халқаро жиноий суднинг Рим статути Қозоғистонга тааллуқли эмас экани, чунки республика ҳужжатни имзоламаганини маълум қилди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

Шу тариқа Конуспаев Россия етакчиси Владимир Путинни ҳибсга олиш учун ХЖС ордерининг чиқарилишига муносабат билдирган. Конуспаевнинг таъкидлашича, Қозоғистон ушбу қарор фонида Россия раҳбариятининг ташрифларини ташкил этишда ҳеч қандай тўсиқ кўрмаяпти.

“Биз Рим Статути билан қамраб олинмаганмиз, шунинг учун ҳеч қандай ҳаракатларга чақириқлар йўқ”, деган Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари.

Унинг айтишича, агар ташрифлар ташкил этиш бўйича олий даражада қарор қабул қилинса, табиийки, биргаликда ишлашда давом этилади.

“Бизда саёҳатга чекловлар йўқ. Ташрифлар ташкил этиш бўйича юқори даражада тегишли қарор қабул қилинса, албатта, биз ишлашда давом этамиз”, деган Конуспаев.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 март куни Гаагадаги Халқаро жиноий суд Владимир Путин ва болалар омбудсмани Мария Львова-Беловани ҳибсга олишга ордер берган, чунки улар болаларнинг ноқонуний депортацияси билан боғлиқ ҳарбий жиноятлар учун жавобгар деб топилганди. Кремль ХЖС қарорини қонун нуқтаи назаридан аҳамиятсиз деб атаган ва Россияда ХЖС прокурори ва судьяларига нисбатан иш очилганди. Шунингдек, Венгрия ва Арманистонда ҳам Путин ҳибсга олинмаслиги маълум қилинганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan