ЎЗБЕКИСТОН

Давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди

Президент фармонига кўра, мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, барча соҳа ва тармоқларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, илғор инновацион технологияларни амалиётга жорий қилиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, ҳудудлар инфратузилмасини жадал ривожлантиришдаги улкан хизматлари, жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувликни асраб-авайлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун давлат хизматчилари, тадбиркорлар ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди. Улар орасида сурхондарёликлар ҳам бор.

?«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» фахрий унвони билан
? Чутпулатов Чори Эргашевич – Жарқўрғон туманидаги «Жарқўрғон» фермер хўжалиги бошлиғи

?«Дўстлик» ордени билан
? Мирзакулова Ўлмас Абдурасуловна – Термиз шаҳридаги «Шодлик» маҳалла фуқаролар йиғини раиси
? Тулякова Робия – Сурхондарё вилояти «Бувижонлар» мактаби раиси

?«Жасорат» медали билан:
? Тўхтаева Ражабой Каримовна – Бойсун туманидаги ҳунарманд-тўқувчи

?«Шуҳрат» медали билан (100 ёшдан ошганлар):
? Холиярова Бибигул – Ангор тумани

?«Шуҳрат» медали билан:
? Маматмуротов Шерали Холмўминович – Бандихон тумани «Обод турмуш» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan