ДУНЁ

Калифорния собиқ афғон ҳарбий учувчиларини Украинага юбормоқчи

Калифорния собиқ афғон ҳарбий учувчиларини Украинага юбориш учун тайёрламоқда. Шунингдек, махсус кучларнинг бошқа вакиллари ҳам ўқитилмоқда.

Тайёрланган учувчилар Польша орқали Украинага ўтказилади. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлигига ҳарбий-дипломатик манба маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, америкаликлар билан бирга мамлакатдан қочиб кетган собиқ афғон учувчилари ишга ёлланган. Уларга Украинадаги уруш зонасига жойлашиш бўйича шартнома тузиш таклиф қилинмоқда.

Манбанинг қўшимча қилишича, бу Украинадаги махсус операциянинг якуний натижасига таъсир қилмайди. Ҳаммаси Киев режимининг ҳарбий фалокати ва унинг Вашингтондаги ҳомийларининг сиёсий инқирозини бироз вақтга кечиктиради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan