ДУНЁ

Бугун Рим папаси Франциск Қозоғистонга келяпти

Бугун Рим папаси Франциск Қозоғистонга келяпти. У ўтирган самолётнинг тахминий қўниш вақти 17:45.

Рим папаси Франциск мамлакатга ташрифи доирасида Қозоғистон жамоатчилиги ва дипломатик корпуси олдида нутқ сўзлайди, шунингдек, у Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съездида иштирок этади.

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров Рим Папасининг Қозоғистонга ташрифи чоғида диний маросимга қайси давлатлардан диндорлар келишини айтган.

«Диндорларнинг аксарияти Қозоғистонга Рим Папаси ўтказган диний маросимда қатнашиш учун келади. Месса учун уч минг ўрин бор. Унинг катта қисми Марказий Осиё минтақаси ва бошқа қўшни давлатлар диндорларига мўлжалланган», — дейди Ташқи ишлар вазирлиги вакили ҳафталик брифингда.

Рим Папаси иштирокидаги месса маросими жонли эфирда намойиш этилади. Бу ҳақда Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съезди маълум қилган.

«14 сентябр куни Нур-Султанда Рим Папаси Франциск иштирокида Муқаддас Месса ўтказилади. Ушбу маросимга ҳар бир давлатдан 3000 га яқин зиёратчилар келиши кутилмоқда. Оммавий томоша қилишни хоҳловчилар учун жонли эфир ташкил этилади. Масса соат 16:45да бошланади», – дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan